my5
Sevimli

ЖССТ Спутник V вакцинасини тасдиқлаш жараёнини тўхтатди. Чунки...

ДУНЁ 16.09.2021, 14:47
ЖССТ Спутник V вакцинасини тасдиқлаш жараёнини тўхтатди. Чунки...

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Россиянинг Спутник V вакцинасини тасдиқлаш жараёнини тўхтатди. Бу ҳақда ЖССТда ишлайдиган Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилоти директори ёрдамчиси Жарбас Барбоса маълум қилди, дея ёзмоқда ТАСС.

"Спутник V вакцинасини тасдиқлашга келсак, бу жараён тўхтатилди, чунки вакцина ишлаб чиқариладиган заводлардан бирида текширув ўтказилганда, бу завод янги ишлаб чиқариш амалиётига мос келмаслиги аниқланди", деган Барбоса коронавирусга бағишланган матбуот брифингида.

У шунингдек, Россия вакцинасини ишлаб чиқарувчилар зарур чораларни кўрмагунча ва янги текширув ўтказмагунча тасдиқлаш жараёни тўхтатилганини таъкидлади.

Россия дунёда биринчи бўлиб Спутник V вакцинасини 2020 йил 11 августда рўйхатдан ўтказди. Россия дори воситасини тасдиқлаш учун ариза ЖССТга шу йилнинг январ ойи охирида топширилган. Уни рўйхатдан ўтказиш вақти ҳозирча номаълум. Вакциналарнинг самарадорлиги 91,6% эканини етакчи тиббий журнал The Lancetда эълон қилинган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси