my5
Sevimli

25 сентябрь куни ЎФАнинг навбатдаги ҳисобот-сайлов Конгресси ўтказилади

СПОРТ 16.09.2021, 21:32
25 сентябрь куни ЎФАнинг навбатдаги ҳисобот-сайлов Конгресси ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Уставига асосан жорий йил 25 сентябрь куни соат 14:30да Тошкент шаҳри, Олмазор кўчаси, 6-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мажлислар залида ЎФАнинг навбатдаги ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФА Матбуот департаменти хабар берди.

ЎФАга аъзо ташкилотлар томонидан жами 24 нафар номзод лавозимлар кесимида келиб тушди. ЎФА Сайлов қўмитаси томонидан амалга оширилган ҳисоб-китоб натижаларига кўра, номзодларнинг қуйидаги рўйхати шакллантирилди. Жумладан:

ЎФА Президенти лавозимига:

  • Азизов Абдусалом Абдумавлонович

ЎФА Биринчи вице-президенти лавозимига:

  • Ирматов Равшан Сайфиддинович

ЎФА Вице-президенти (2та) лавозимларига:

  • Икрамов Азизбек Исроилович
  • Усманов Жахангир Мираброрович
  • Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович
  • Зикрияев Рахмиддин Эгамович
  • Исроилов Шоакром Холматович
  • Каримов Дилшод Муроджанович

Ижроия қўмита (9 та) аъзолигига:

  1. Миробидова Эдита Лукмановна
  2. Абдувахитов Абдужаббор Абдусаттарович
  3. Исоқов Тўлаган Ўлмасович

Қолган 13 та номзод ЎФА Уставининг 30-моддаси 3 бандига асосан камида 3 та аъзо ташкилот томонидан қўллаб-қувватланмаганлиги сабабли рўйхатга киритилмади.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов Конгресси кун тартиби:

1.) Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2021 йил 19 июнда ўтказилган навбатдан ташқари Конгресс баёнини тасдиқлаш.

2.) Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тасдиқланган Уставига асосан мустақил қўмиталар ва юрисдиксия органларининг фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида.

3.) Молиявий ҳисобот ва йиллик ҳисоботни ўз ичига олган йиллик аудиторлик ҳисоботни тасдиқлаш.

4.) Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолияти тўғрисидаги ҳисобот.

5.) Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти, Вице-президентлари ва Ижроия Қўмита аъзоларини сайлаш

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси