my5
Sevimli

Самвел Бабаянга ПФЛ томонидан чора кўрилди. Сабаби...

СПОРТ 16.09.2021, 22:00
Самвел Бабаянга ПФЛ томонидан чора кўрилди. Сабаби...

«Навбаҳор» клуби бош мураббийи маслаҳатчиси Самвел Бабаянга ПФЛ томонидан чора кўрилди.

«Суперлига 17-тури доирасидаги «Навбаҳор» - ОКМК ўртасидаги учрашув давомида “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 18.20-бандини бузганлиги учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси 2021 йил 10 сентябрь кунги 17-сонли қарори билан Самвел Бабаянга нисбатан жарима интизом чорасини қўллаган эди.

Шунга қарамай, Самвел Бабаян Суперлига 18-тури доирасидаги «Пахтакор» — «Навбаҳор» футбол клублари иштирокидаги учрашув давомида ҳам техник зона учун амалда бўлган Регламент талабларини қўпол равишда бузди ҳамда ЎзПФЛ комиссарига нисбатан беписанд муомалада бўлди.

Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси «Навбаҳор» мутахассиси Самвел Бабаяннинг Суперлига 19-туридан ўрин олган «Турон» – «Навбаҳор» ўйини вақтида техник зонада ҳаракатланишига нисбатан чеклов қўяди ва унинг лицензиясини 1 та тур учун бекор қилади. 

Шунингдек, Самвел Бабаянга нисбатан белгиланган жарима тўлови тўлиқ тўлаб берилмагунига қадар, у ЎзПФЛ байроғи остида ўтадиган мусобақаларда техник зонага киритилмайди», - дейилади ПФЛ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Металлург» бош мураббийи Жасур Абдураимов регламент талабларини икки қайта бузгани учун шундай жазога лойиқ кўрилганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси