my5
Sevimli

Тошкентда имтиёз асосида фуқароларга хонадон олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари фош бўлди

ЖИНОЯТ 17.09.2021, 10:58
Теглар: фирибгар, МЧЖ раҳбари
Тошкентда имтиёз асосида фуқароларга хонадон олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари фош бўлди

Имтиёзли шартлар асосида фуқароларга хонадон олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ва бошқаларнинг кирдикорлари фош бўлди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент буни маълум қилди.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.” МЧЖ раҳбари У.Г., ёрдамчиси Р.Д. ва бошқалар ноқонуний бойлик орттириш мақсадида, турли хил тадбирлар ўтказиш йўли билан фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, гўёки улар раҳбарлик қилаётган МЧЖ орқали кўп қаватли турар-жой биносини қуришда улушли иштирок этиш тўғрисида юзаки “фиктив” шартномалар тузиб, хонадонларни имтиёзли шартлар асосида олиб беришни ваъда қилиб, 31 нафар фуқаронинг 25 000 АҚШ доллари ва 291 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", – дейилади хабарда.

Шарҳлар

Иқтисодиёт университетига ўқишга киритиш учун 2 900 доллар олган фирибгар қўлга олинди

05.08.2021, 16:52

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабарига кўра,  Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тадбирда, фуқаро Ш.А. бошқа бир фуқаро билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Х.га Қозоғистон Республикаси...
Фуқарони Қирғизистон олийгоҳига ўқишга киритиб, кейин Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

03.08.2021, 17:45

Фуқарони Қирғизистон олийгоҳига ўқишга киритиб, кейин Ўзбекистонга ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.Маълум бўлишича, фуқаро Э.Э....
5 000 доллар эвазига Жисмоний тарбия университети филиалларидан бирига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган талаба ва унинг шериги қўлга тушди

28.07.2021, 17:20

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.Бағдод туман бўлими томонидан ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирдан  маълум бўлишича, Қўқон педагогика институти...
Пора эвазига Ўзбекистонга ўқишини кўчирмоқчи бўлган талаба орзуси чиппакка чиқди

17.07.2021, 17:11

Куни кеча Қозоғистон университети талабасининг ўқишини Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳада Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди. Маълум бўлиича, Жарқўрғон туман бўлими...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси