my5
Sevimli

Жиззаҳда 140 миллион сўмлик дориларни ноқонуний сотганлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 17.09.2021, 12:45
Теглар: Дори
Жиззаҳда 140 миллион сўмлик дориларни ноқонуний сотганлар қўлга олинди

Жиззахда 140 миллион сўмлик дориларни ноқонуний сотганлар қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда маълумот берди.

Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Ф. пандемия шароитида аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини  қиммат нархларда сотиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Х.га хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 206 дона “DESREM Remdesivir for injection” дори воситасининг ҳар бир қутисини 680 минг сўмдан ҳисоблаб жами 140 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан умумий баҳоси 179,3 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.

Шарҳлар

Янгиҳаётда қарийб 118 миллион сўмлик дори воситаларини ноқонуний муомалага киритганлар аниқланди

06.09.2021, 11:28

Янгиҳаёт туманида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор...
Тошкентда ноқонуний дори сотаётган эркак қўлга олинди

08.03.2021, 14:35

Тошкент шаҳри Олмазор туманида 150 миллион сўмга ноқонуний дори сотаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, Бош прокуратура...
Дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

12.10.2020, 20:38

Дори воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда. Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона...
Бекободда онкология дори воситаларини ишлаб чиқарадиган завод очилди

19.11.2019, 14:56

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида 2019 йил 19 ноябрь  куни онкология дори воситаларини ишлаб чиқарадиган фармацевтика заводининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради “Ўзметкомбинат” АЖ...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси