my5
Sevimli

Прокуратура “Амирсой”даги дарахткесарлар ишида қонунбузарликка йўл қўйилганлиги ҳақидаги фикрларни рад этди

ЖАМИЯТ 17.09.2021, 13:53
Прокуратура “Амирсой”даги дарахткесарлар ишида қонунбузарликка йўл қўйилганлиги ҳақидаги фикрларни рад этди

Бўстонлиқ туманидаги "Амирсой"  курорт зонасида нақд 700 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташлангани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. 

Хабарларда, “Амирсой”да 700 туп дарахт кесиб ташлангани ҳақидаги маълумот Тошкент вилоят прокуратурасига бундан 2,5 ой аввал келиб тушганлигига қарамай, жиноят иши вазият жамоатчилик эътиборига тушгандан сўнг қўзғатилгани прокуратура фаолиятига нисбатан  шубҳа остига олинган.

Бош прокуратуранинг аниқлашича, Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Бўстонлик тумани Амирсой ҳудудида 700 туп мевали ва манзарали дарахтлар кесилиши ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар 30.06.2021 йилда Тошкент вилояти прокуратураси орқали 13.07.2021 йилда Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига келиб тушган.

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан ўрганилиб, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Бош прокуратура ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан имзоланган 15.01.2021 йилдаги “Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонунийликни таъминлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида”ги Тартиб талабларига риоя қилинмасдан, бир қатор камчиликлар билан юборилганлиги боис, камчиликларни бартараф этиш ва қайта расмийлаштириш учун бошқармага 15.07.2021 йилда хат билан қайтариб юборилган.

Шундан сўнг, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 18.08.2021 йилдаги хати ва тўпланган ҳужжатлар тўлдирилган ҳолда 31.08.2021 йилда вилоят прокуратурага қайта келиб тушган ва 06.09.2021 йилда Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига юборилган. 

Жиноят-процессуал қонунчилик талаблари асосида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, 15.09.2021 йилда ҳолат юзасидан 10 кунлик муддатдан ошмаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилинган.

" - Юқоридагилардан шу кўринадики, ушбу ҳолатларда прокуратура томонидан қонунларга оғишмай риоя қилинган.

Фурсатдан фойдаланиб, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шартлиги, 15-моддасига кўра журналист ўзи тайёрлаётган ва тарқатаётган хабарлар ҳамда материалларнинг ҳаққоний бўлиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар эканлигини яна бир карра эслатмоқчимиз.

Меҳнати маҳсулидан кўплар хабардор бўладиган, бошқаларда маълум бир фикр шаклланишига сабабчи бўлмиш журналистлар авваламбор суриштирувларини ошкор қилишидан олдин, сенсация қилиб, қайсидир бир ташкилот ёки шахс фаолиятидан нуқсон топиб ўқувчилари сонини орттиришни ўйламай, икки томонни эшитиб, сўраб-суриштириб, тагига етиб, ҳар жиҳатдан пухта ва холис тайёрланган ахборотларни тарқатганлари мақсадга мувофиқ эмасми?", - дейлади Бош прокуратура баёнотида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси