АсосийJamiyat

Самарқанддаги хонадонларнинг бирига 1 метрли эчкиэмар кириб қолди

'Самарқанддаги хонадонларнинг бирига 1 метрли эчкиэмар кириб қолди'ning rasmi

Иштихон туман "Бешкапа" МФЙ Сулувқўрғон қишлоғида яшовчи фуқаро М.Абдуллаеванинг хонадонига бўз эчкиэмари келиб қолади. Бу ҳақда  2021 йил 15 сентабрь куни Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига хабар берган. 

 Иштихон тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси давлат инспекторлари жойига бориб ҳолатни ўрганганда Ўзбекистон Республикаси "Қизил китоби"га киритилган бўз эчкиэмар мурожаатчининг хонадонига келиб қолганлиги, унинг узунлиги тахминан 1 метрлиги ва ҳолати қониқарли эканлиги аниқланган.

 Шундан сўнг, жойида далолатнома расмийлаштирилиб, хонадон соҳибига миннатдорчилик билдириб,  куннинг иккинчи ярмида Иштихон туманининг Ҳўжақўрғон дашт ҳудудига олиб борилиб, она табиат қўйнига қўйиб юборилган.

    Бошқа янгиликлар