my5
Sevimli

Франция ҳукумати АҚШ ва Австралиядан ўз элчиларини чақириб олди

ДУНЁ 19.09.2021, 12:13
Франция ҳукумати АҚШ ва Австралиядан ўз элчиларини чақириб олди

Франция ҳукумати АҚШ ва Австралиядан ўз элчиларини чақириб олди. Аввалроқ Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Парижга мамлакатнинг АҚШ ва Австралиядаги элчиларини маслаҳатлашув учун чақиришини эълон қилган эди. Франция ТИВ сув ости кемалари бўйича шартномани бекор қилгани учун бундай қарорни қабул қилган.

Оқ уй миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Эмили Хорн маълум қилишича, юзага келган вазиятга қарамай, АҚШ администрацияси Франция ҳукумати билан яқин алоқани давом эттирмоқда ва тез орада келишмовчиликларни ҳал қилиш бўйича иш олиб боради.

Бундан олдин Австралия Буюк Британия ва АҚШ (AUKUS) билан мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришган. Шу сабабли, Австралия ҳукумати Франциянинг Naval Group компанияси билан сув ости кемаларини етказиб бериш келишувидан чиқишини эълон қилди. Ҳужжат 56 млрд еврога Barracuda синфидаги 12 та сув ости кемасини ишлаб чиқаришни назарда тутган. Франция ташқи ишлар вазири Ле Дриан бу қарорни «орқага пичоқ уриш» деб атади. Париж Австралия ва АҚШдан тушунтириш кутмоқда.

Шарҳлар