my5
Sevimli

Шифокорлар болалар орасида янги вирус кенг тарқалаётгани ҳақида хабар берди

САЛОМАТЛИК 19.09.2021, 20:01
Шифокорлар болалар орасида янги вирус кенг тарқалаётгани ҳақида хабар берди

Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия, Швейцария ва Япония шифокорлари болалар орасида нафас йўллари касалликларини келтириб чиқарадиган, кам учрайдиган респиратор синдициал вирус кенг тарқалаётгани ҳақида хабар берди, деб ёзади ” BBC News.”га таяниб "Замон"
 

  Нью-Йоркдаги  болалар касалхонаси шифокорларининг сўзларига кўра, янги туғилган чақалоқлар ва болалар орасида ушбу вирусни юқтириш ҳолатлари илк бор апрель ойида қайд этилган.
 Олимларнинг фикрича, коронавирус пандемияси РСВ тарқалишига таъсир қилган, чунки болаларда карантин чекловлари туфайли вирусга қарши иммунитет шаклланмаган. Касалликнинг кескин ўсиши карантин юмшатилгандан кейин содир бўлди.  Шунингдек, Украинада Ғарбий Нил иситмаси аниқланди.
 Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг хабар беришича, вирус кўпчилик болаларда енгил — бурун оқиши ва йўтал билан ўтмоқда. Аммо баъзиларида бронхиолит ва ўпканинг пастки қисмида яллиғланиш пайдо бўлиши мумкин.
Август ойи охирида Ҳиндистонда болалар ўлими юқори бўлган номаълум касаллик авж олди. Беморлар тер ва нам иситмадан уйғонганидан шикоят қилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси