Аввал хабар берганимиздек, бугун Россиянинг Перм Давлат университетида қуролланган йигит томонидан ҳужум уюштирилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Пермь давлат миллий тадқиқот университетида рўй берган отишмада жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Вазият Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган.