АсосийSport

Ўзбекистонлик футболчилар Монголия термасини 12:0 ҳисобида мағлуб этди

'Ўзбекистонлик футболчилар Монголия термасини 12:0 ҳисобида мағлуб этди'ning rasmi

Айни кунларда Тошкент шаҳри аёллар ўртасида Осиё кубоги-2020 саралаш ўйинларига мезбонлик қилмоқда. Унда жамоалар «Э», «Ф» ҳамда «Г» гуруҳларида баҳс олиб бормоқда. Бугун «Э» гуруҳидан жой олган Ўзбекистон футбол терма жамоаси Монголия термасига қарши майдонга тушди.  Бу ҳақда "Замон" ёзмоқда. 

Вакилларимизнинг тўлиқ устунлигида ўтган ўйинда жамоамиз 12:0 ҳисобида рақибидан устун келди. Учрашувда Диёрахон Ҳабибуллаева ва Маҳлиёхон Сарикова учтадан тўп киритган бўлса, Нилуфар Қудратова жамоамизнинг иккита голига муаллифлик қилди.

Шунингдек, ўйинда Людмила Карачик, Саида Галимова ва Мафтуна Шойимова рақиб дарвозасига биттадан гол урди. Монголия сафида Альтунтуя Альтансукҳ учрашувнинг 31-дақиқасида ўз дарвозасига гол урди.  

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг саралаш ўйинлари 25 сентябрга қадар давом этади.

    Бошқа янгиликлар