Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Рамзан Қодиров Чеченистон Республикаси Президенти сайловида 99,7 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
Қайд этилишича, берилган овозлар 100 фоиз ҳисоблаб чиқилган. Натижалар эса қуйидагича бўлган:
- Рамзан Қодиров “Ягона Россия” партиясидан 99,7 фоиз;
- Исо Хожимуродов “Адолатли Россия – ҳақиқат учун” партиясидан 0,15 фоиз;
- Холид Накаев Россия Федерациясининг Коммунистик партиясидан 0,12 фоиз тўплаган.
Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров 2007 йилдан бери республикага раҳбарлик қилиб келади.