my5
Sevimli

Бугун Сенат Раиси бошчилигидаги делегациянинг Қирғизистонга ташрифи кутилмоқда

СИЁСАТ 21.09.2021, 10:51
Теглар: Қирғизистон
Бугун Сенат Раиси бошчилигидаги делегациянинг Қирғизистонга ташрифи кутилмоқда

2021 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигидаги делегациянинг Қирғиз Республикаси (Бишкек шаҳри)га расмий ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермодқа.

Маълум бўлишича, ташриф доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Қирғиз Республикаси Жокоргу Кенеши Торағаси Талант Мамытов ўртасида икки томонлама муносабатлар, шу жумладан, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Ташриф доирасида минтақавий иқтисодий салоҳиятни мустаҳкамлаш учун барқарор алоқаларни шакллантиришга қаратилган “Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари мулоқоти” халқаро бизнес-форумида иштирок этиш режалаштирилган.

Унда хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, тадбиркор аёллар ўртасида мамлакатлараро ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилиши айтилмоқда.

Делегация аъзолари шунингдек, “Ата-Бейит” ёдгорлик мажмуаси, Қирғиз Республикаси халқ ёзувчиси Ч. Айтматов уй-музейига ташриф буюришлари ва унинг қабрига гул қўйиш ҳамда бошқа тадбирлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Қирғизистон ва Тожикистон президентлари ҳам Шавкат Мирзиёвни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

25.10.2021, 19:00

25 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. Қирғизистон етакчиси...
Сенат раиси Қирғизистон Республикаси Президенти билан учрашди

23.09.2021, 09:53

Жорий йил 21 сентябрь куни Сенат Раиси Т.Нарбаева Қирғизистонга расмий ташрифи доирасида Президент Садир Жапаров билан учрашди.Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.Қирғизистон...
БАА Қирғизистонда Ислом академиясини қуради

14.09.2021, 10:41

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакат муфтийси Замир Ракиев билан учрашув ўтказди, унда мафкуравий хавфсизлик, динлараро бағрикенглик ва диний таълим масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Regnum...
Фуқарони Қирғизистон олийгоҳига ўқишга киритиб, кейин Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

03.08.2021, 17:45

Фуқарони Қирғизистон олийгоҳига ўқишга киритиб, кейин Ўзбекистонга ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.Маълум бўлишича, фуқаро Э.Э....
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси