my5
Sevimli

Наманганда туман МИБ раҳбари фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб пора билан қўлга тушди

ЖИНОЯТ 21.09.2021, 11:51
Теглар: ​Наманган, МИБ
Наманганда туман МИБ раҳбари фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб пора билан қўлга тушди

Наманганда туман МИБ раҳбари фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб пора билан қўлга тушди.

Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати "Даракчи"га хабар берди.

Маълум бўлишича, Наманган вилоятидаги туманлардан бирининг Мажбурий ижро бюроси раҳбари маҳаллий фуқаронинг Қирғизистон Республикаси Жалолобод давлат университетидаги ўқишини Андижон давлат тиббиёт институтига кўчиришда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидаги танишлари орқали ёрдам беришини айтиб, бунинг эвазига 700 АҚШ доллари сўрайди ва муқаддам ушбу пулдан 300 АҚШ доллари ҳамда 1 млн. 50 минг сўм олади.

У сўралган пулнинг қолган қисмини беришини талаб қилиб, 200 АҚШ доллари ва 1 млн. 50 минг сўм олган вақтида ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда Департаментнинг ҳудудий бошқармасини жалб этган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда ушланади.

Шарҳлар

Наманганда волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

06.11.2021, 18:46

Наманган вилоятида ўсмир қизлар ўртасида волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди.Мусобақа икки ёш тоифасида бўлиб ўтмоқда: 2005-2006, 2007-2008-йилларда туғилган кизлардан ташкил топган жамоалар ўзаро чемпионлик...
Наманганда тўқимачилик институти ташкил қилинади

28.09.2021, 12:34

Наманганда тўқимачилик институти ташкил қилинади. Бунга тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Наманган вилояти республикада етакчи эканлиги сабаб қилиб кўрсатилди."Институтда Италия, Франциядан етакчи мутахассислар келиб дарс...
Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифини якунлаб, Фарғонага етиб келди

27.09.2021, 20:52

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.Давлат раҳбари ташрифи давомида вилоятдаги мавжуд муаммоларни санаб чиқди, шунингдек, Афғонистон чегарасида наманганлик аскар...
Президент Шавкат Мирзиёев энди Наманган вилоятига йўл олди

27.09.2021, 11:20

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун 27 сентябрь куни Наманган вилоятига йўл олди.Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.Қайд этилишича, кейинги кунларда раҳбарнинг...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси