АсосийSiyosat

Исматулла Иргашев Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

'Исматулла Иргашев Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди'ning rasmi

2021-йил 21-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тило Клиннер билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Учрашув давомида томонлар Афғонистондаги вазият, шунингдек, ушбу мамлакатдаги гуманитар ҳолатни муҳокама қилдилар.

Германия Элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатишдаги муҳим ролини таъкидлади.

Шу билан бирга, Т.Клиннер Афғонистондан Германия ва бошқа чет эл фуқароларини эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун Ўзбекистон томонига алоҳида миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, Германия томонига Ўзбекистоннинг Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш ва қўшни давлатнинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот берилди.

    Бошқа янгиликлар