my5
Sevimli

Сергелида корхонанинг собиқ раҳбари Қозоғистондан келтирилган балиқ консерваларини талон-торож қилди

ЖИНОЯТ 23.09.2021, 15:13
Сергелида корхонанинг собиқ раҳбари Қозоғистондан келтирилган  балиқ консерваларини  талон-торож қилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.D.” МЧЖнинг собиқ раҳбари Р.Д. ва бошқалар МЧЖга Қозоғистон Республикасидан импорт қилинган ҳамда ўзига ишониб топширилган умумий қиймати 387,6 млн сўмлик балиқ консерва маҳсулотларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси