АсосийSport

Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциациясига вице-президент тайинланди

'Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциациясига вице-президент тайинланди'ning rasmi

Бугун Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциациясида бутун вилоят ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган. 

sports.uz нинг маълум қилишича йиғилишда Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциациясига янги вице-президенти этиб Бухородаги “Амир Темур” клуби ҳамда ATF Championship промоушени асосчиси, кўплаб чемпионларнинг устози саналувчи Музаффар Раджабов тайинланган. Шунингдек, у Ўзбекистон яккакураш бўйича 93 кг вазн тоифасида WTKF чемпиони, кўплаб яккакураш турларида кўп карра Ўзбекистон , Осиё ва жаҳон чемпиони, халқаро турнирларнинг бир неча карра ғолиби ҳисобланади. 

Шунингдек, Музаффар Раджабов Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси вице-президенти, Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Қўл жанги федерацияси Бухоро вилояти бўлими раиси лавозимида ҳам фаолият олиб боради.

    Бошқа янгиликлар