my5
Sevimli

Ўзбекистонда янги федерацияси ташкил этилди

СПОРТ 23.09.2021, 17:30
Теглар: Туризм ва спорт вазирлиги
Ўзбекистонда янги федерацияси ташкил этилди

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Фунционал кўпкураш федерациясини жамоатчилик ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказди.

Фунционал кўпкураш қандай спорт тури?

Фунционал кўпкураш – бу кўп энергия талаб қилувчи, кўп бўғимли ҳаракатлардан фойдаланадиган спорт тури бўлиб, у эркин оғирликдаги машқлар, шахсий тана оғирлиги билан машқлар, циклик (кардио) машқлардан фойдаланган ҳолда махсус тузилган комплекслар тўпламларини бирлаштириб, бир вақт давомида узлуксиз бажаришларни ўз ичига олади.

Ушбу спорт турининг асосий вазифаси – тананинг турли тизимларини жадал ривожлантириш ва умумий соғликни мустаҳкамлашдан иборат. Комбинациялашган машқлар иштирокчиларни чиниқтириш, уларни чидамлилик даражасини ошириш, жисмоний имкониятларини ҳар қандай юкламага мослаштиришдан иборат.

Машқлар комплексларини ишлаб чиқишнинг асоси – бу кўп фунционаллик тамойилидир. Бу эса тананинг барча функцияларини рақобат йўли билан ишлатиш ва жисмоний жиҳатдан энг яхши тайёрланган спортчиларни аниқлаш имконини беради.

Федерация фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Республикада охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, имкониятлари чекланган шахсларнинг жисмоний реабилитацияси учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда спортни ривожлантириш доирасида қатор ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, спортнинг турли ва янги турлари бўйича федерациялар очилмоқда. Фунционал кўпкураш федерацияси ҳам шулар қаторида.

Федерация фаолиятини ташкил этиш бўйича асосий ҳужжатлар (Низом ва мажлис қарори) ишлаб чиқилди, федерация раҳбариятининг таркиби тасдиқланди ва уларнинг вазифалари белгиланди. Миллий гвардия Қўмондони ўринбосари М.Ғаниев федерация президенти, Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Абдуллаев ҳамда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Л.Раҳматуллаева эса вице-президентлари этиб тайинланди.

Шарҳлар

Оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик қиз бирйўла иккита медалга сазовор бўлди

08.10.2021, 15:54

"Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг кечаги баҳслари вакилларимиз учун муваффақиятли кечди",–дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги. Қизлар...
Тошкентдаги Абдулла Қодирий музейида адиб хотирасига бағишланган тадбирлар бошланди

05.10.2021, 11:22

Кеча, 4 октябр куни Абдулла Қодирий номидаги мемориал музейда “Абдулла Қодирий – Ўзбек адабиёти хазинасидан” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва спорт...
Футбол: Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига кимлар жалб этилди?

01.10.2021, 16:04

Октябрь ойидаги FIFA кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзия ва Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади. Терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанес мазкур ўйинлар...
Ўзбекистонда пиёда юргани учун тўланадиган пул вақтинча тўхтатилди

18.09.2021, 09:38

Жорий йил 14 сентябрдан бошлаб “Соғлом турмуш тарзи” платформаси бўйича фойдаланувчиларга тўловлар вақтинча тўхтатилган. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси