my5
Sevimli

Ўзбекистонни интернет эркин бўлмаган давлатлар қаторида қолди

HI-TECH 23.09.2021, 19:30
Ўзбекистонни интернет эркин бўлмаган давлатлар қаторида қолди

Ўзбекистон АҚШнинг Freedom House нодавлат ташкилоти томонидан Интернет эркин (not free) бўлмаган мамлакатлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Қалампир.уз ташкилот сайтида эълон қилинган ҳисоботга асосланиб хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Ўзбекистон “Freedom on the Net 2021” (Интернетдаги эркинлик 2021) рейтингида мумкин бўлган 100 баллдан 28 балл тўплаган.

МДҲ давлатлари ва собиқ постсовет республикалари орасида бу энг паст кўрсаткичдир. Масалан, Россия - 30, Беларусь - 31, Қозоғистон - 33, Озарбайжон - 35, Қирғизистон - 53, Украина - 62, Арманистон - 71, Грузия - 77 балл олган.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон расмийлари веб-сайтларни блокировка қилишда ва ҳукуматни танқид қилувчиларни ҳибсга олишда давом этмоқда. 

“Ҳукумат, шунингдек, маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни ўзгартириб, фойдаланувчиларнинг маълумотларини локализация қилишни талаб қилди, бу эса таниқли ижтимоий тармоқларни блокировка қилиш учун баҳона бўлди”, дейилади хабарда. 

Қайд этиш керакки, Интернетда эркинликни чеклаш бўйича Хитой биринчи ўринда, ундан сўнг Эрон ва Мьянма турибди.

Энг эркин давлатлар сифатида эса 100 баллдан 96, 94 ва 87 балл билан Исландия, Эстония ва Коста-Рика кўрсатилган 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси