АсосийSport

Ўзбекистон ММА ассоциациясига янги раҳбар сайланди

'Ўзбекистон ММА ассоциациясига янги раҳбар сайланди'ning rasmi

Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциациясида вилоятлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида  йиғилишда ташкилотга янги вице-президент сайланди. Бу ҳақда Отабек Умаров ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди

Йиғилиш иштирокчилари томонидан Ўзбекистон яккакураш оламининг ёрқин вакилларидан бири, 93 кг вазн тоифасида WTKF чемпиони, яккакураш спорт турларида кўп карра Ўзбекистон, Осиё ва Жаҳон чемпиони, Бухородаги “Амир Темур” клуби ҳамда ATF Championship промоушени асосчиси ҳисобланган Музаффар Ражабов номзодлар орасида бир овоздан ушбу лавозимга муносиб, деб топилди.

Шу тариқа Музаффар Ражабов Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси вице-президенти, Ўзбекистон ММА ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Қўл жанги федерацияси Бухоро вилоят бўлимининг раиси лавозимида фаолият олиб боради.

Маълумот учун, ММА ассоциациясининг аввалги вице-президенти Мурод Хонтўраев эди.

    Бошқа янгиликлар