my5
Sevimli

Ғиждувонда фуқаро 40.000 сўм эвазига уйини фоҳишахонага айлантирди

ЖИНОЯТ 24.09.2021, 09:01
Ғиждувонда фуқаро 40.000 сўм эвазига уйини фоҳишахонага айлантирди

“Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлар доирасида Ғиждувон туманида ўтказилган “Орият” тезкор профилактик тадбири давомида Ромитан тумани Газли шаҳрида рўйхатда туриб, Ғиждувон тумани Памўза маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган М.В. исмли аёл ўзининг яшаш уйида, ғараз ва паст ниятларда моддий манфаатдор бўлиш эвазига бир аёл ва эркакнинг жинсий алоқа қилишлари учун шарт-шароит яратиб бериб, улардан 40.000 сўм олиб, фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланган ва холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Бу ҳақда Буҳоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан М.В. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг  131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси