my5
Sevimli

Халқаро конференция: Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар муҳокама қилинмоқда

СИЁСАТ 24.09.2021, 11:40
Теглар: халқаро конференция
Халқаро конференция: Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар муҳокама қилинмоқда

Айни дамда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида “Янги Ўзбекистоннинг Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари: ютуқлар ва истиқболлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. 

Унда Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар муҳокама қилинмоқда, дея хабар бермоқда Darakchi.uz мухбири Каримжон Зарипов.

Маълумотга кўра, конференция Олий Мажлис Сенати, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон банки ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамкорлигида ташкил этилган.

Ушбу йиғилишда Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ислоҳотларнинг аҳамиятини муҳокама қилиш, билим ва тажриба, илмий тадқиқотлар ва ривожланиш стратегиялари натижаларини алмашиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик учун йўл хариталарини белгилаб олиш мақсадида ўтказилмоқда.

Шунингдек, изчил, кенг қамровли ва барқарор иқтисодий ўсишга кўмаклашиш, барчани тўлиқ ва сермаҳсул иш билан таъминлаш, уй-жойга эга бўлиш ва “яшил иқтисодиёт”ни кенг жорий этиш, экологик барқарорликни мустаҳкамлаш ва одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш билан боғлиқ бошқа муҳим масалаларга ҳам йўналтирилган.

Конференциянинг иккинчи қисмида ёшлар вакиллари “Ёшлар сўзлари билан айтганда миллий Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш: ижтимоий ва инновацион лойиҳалар” мавзусида ўз тақдимотлари билан иштирок этишлари кутилмоқда.

Шарҳлар

Япониялик фахрий иқтисодчи Тошкент конференциясидан нималар кутаётганини айтди

15.07.2021, 18:10

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Конференция...
Тошкентда Марказий Осиё халқаро институти очилди (фото)

15.07.2021, 17:56

2021 йил 15 июль куни “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида ўтказилаётган халқаро конференция доирасида Марказий Осиё халқаро институтининг расмий очилиш...
Австриялик журналист Ўзбекистондаги маҳалла тизими ҳақида гапирди (видео)

15.07.2021, 17:25

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Конференция...
Тошкентда нуфузли халқаро конференция бошланди

15.07.2021, 11:25

Бугун Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция ўз ишини бошлайди.Минтақавий ўзаро боғлиқликни кучайтириш ташаббуси...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси