my5
Sevimli

Ғиждувонда 40 минг сўм эвазига хонадонини фоҳишахонага айлантирган аёл қўлга тушди

ЖИНОЯТ 24.09.2021, 13:18
Ғиждувонда 40 минг сўм эвазига хонадонини фоҳишахонага айлантирган аёл қўлга тушди

“Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлар доирасида Ғиждувон туманида ўтказилган “Орият” тезкор профилактик тадбири давомида яна бир фоҳишахона фош этилди. Бу ҳақда Буҳоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Ромитан тумани Газли шаҳрида рўйхатда туриб, Ғиждувон тумани Памўза маҳалласида яшовчи, 1972 йилда туғилган М.В. исмли аёл ўзининг яшаш уйида, ғараз ва паст ниятларда моддий манфаатдор бўлиш эвазига бир аёл ва эркакнинг жинсий алоқа қилишлари учун шарт-шароит яратиб берган. Бунинг учун улардан 40.000 сўм олиб, фоҳишахона ташкил қилган.

Мазкур ҳолат холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳолат юзасидан М.В. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг  131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси