my5
Sevimli

Никоҳдан аввалги тиббий кўрик жараёнлари оптималлаштирилади

САЛОМАТЛИК 26.09.2021, 14:11
Теглар: Никоҳ, тиббий кўрик
Никоҳдан аввалги тиббий кўрик жараёнлари оптималлаштирилади

Никоҳдан аввалги тиббий кўрик жараёнлари оптималлашади.

 Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори Шаҳноза Зуфарова никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти ва бугунги кунда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлади.

 "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига кўра, эндиликда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда, ФҲДЁ органлари билан тиббиёт муассасалари, хусусан, кўп тармоқли марказий поликлиникалар ўртасида никоҳланувчиларнинг ягона автоматлаштирилган электрон базасини шакллантириш белгиланган. Шу тарзда ФҲДЁ органлари билан тиббиёт муассасалари ўртасида интеграцион ахборот тизимини яратилади. 

Бундан кутилаётган натижалар қуйидагилар:

 • инсон омилини камайтириш; 

• натижаларни сохталаштиришнинг олдини олиш; 

• шифокорни эркин танлаш;

 • ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш; 

• сифат ва самарадорликни ошириш;

 • тиббий кўрикдан ўтиш жараёнини назорат қилиш; 

• тиббий кўрикдан ўтиш жараёнидаги вақтни тежаш",-дея таъкидлаб ўтди шифокор.

— Бўлғуси жуфтликлар тиббий кўрикдан ўтишни истамаca, қандай йўл тутилади?

 " Иш тажрибамиз давомида бўлғуси келин-куёвлар тиббий кўрикдан ўтмасликка ҳаракат қилиш ҳолатлари ҳам учраб туради. Кўпинча бунга ўз саломатлигига бўлган ҳаддан ортиқ ишонч сабаб бўлади. Бундан ташқари, ўз ҳуқуқларини билмаслиги, тиббий хизматларнинг бепул эканидан хабарсизлиги ҳам асосий сабаблардан. Бундай эътиборсизлик натижасида носоғлом фарзандлар дунёга келиш эҳтимоли ортади. Тиббий кўрик нафақат бўлажак авлодни соғлом дунёга келтириш учун, балки ёшлар орасида учраб турадиган ирсий касалликларнинг ҳам олди олинишига хизмат қилади",-деди  Шаҳноза Зуфарова.

Шарҳлар

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Ўзбекистонда ўтказиладиган бўлди

11.10.2021, 11:10

Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Ўзбекистонда ўтказиладиган бўлди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу ҳақда хабар берди.Қайд этилишича, қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини...
Урта Чирчиқлик фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани учун вафот этгани ростми? ССВ вазиятни ўрганмокда

03.09.2021, 14:53

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи аёл Т.Қ.нинг мурожаати тарқалди. Унда фуқаро фарзанди С.Қ.нинг тиббий кўрикдан ўтказилмасдан эмлангани, натижада аҳволи оғирлашиб вафот этгани ҳақида...
Ўзбекистонда 333 нафар доимий яшовчи фуқаролар хорижликлар билан никоҳдан ўтган

17.08.2021, 17:02

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида республикамизда 119,0 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.Хорижий давлатларда доимий яшовчи фуқаролар билан қайд этилган никоҳлар сони:...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...