my5
Sevimli

ДХХнинг 30 йиллигига бағишлаб телеканалларда янги фильм намойиш этилади

МАДАНИЯТ 26.09.2021, 14:30
Теглар: Фильм, премъера
ДХХнинг 30 йиллигига бағишлаб телеканалларда янги фильм намойиш этилади

Аввалроқ бугун ДХХ ходимларининг 30 йиллик тантанаси экани ҳақида хабар берган эдик.

 Киномотография агентлигининг қайд этишича, сана муносабати билан янги "Мустаҳкам" фильми ишлаб чиқилган.

 Маълумотга кўра, мазкур фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда “Spectre” киностудияси томонидан суратга олинган.

Унда Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг машаққатли меҳнати, касбий фаолияти ёритилган. 

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Фурқат Усмонов, постановкачи оператор Жаҳонгир Ибрагимов, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова, ижрочи продюсер Давронхўжа Абдуғаниев. 

"Бугун, 26 сентябрь - Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни муносабати билан юртимиз телеканалларида фильмнинг илк намойишлари бўлиб ўтади",- дейилади агентлик хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, фильм премьераси қуйидаги вақтларда эфирга узатилади:

  •  Zo'r TV - 17:00
  •  Mening yurtim - 19:00
  •  Renessans TV - 20:00
  •  Sevimli - 21:30

Шарҳлар

"Қалби ўзбек рус шоири" ҳужжатли фильми премьера қилинди

16.09.2021, 10:26

Куни кеча адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг ҳақидаги "Қалби ўзбек рус шоири" ҳужжатли фильми премьера қилинди. Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал...
Россия телеканалларининг бирида Ўзбекистон ҳақидаги фильм премьераси ўтказилди

04.09.2021, 14:29

"Мир" телерадиоканали ва «Ўзбеккино» миллий агентлиги Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган қўшма лойиҳани амалга оширди. "Мустақиллик. Миссия якунланди. Ўзбекистон" фильмининг премьераси 2021 йил 1 сентябрь...
"Тутқунлик" фильмининг премьераси бўлиб ўтди

30.08.2021, 09:06

Куни кеча  "Ўзбекфильм"да Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган "Тутқунлик" бадиий фильмининг премьераси ўтказилди.Премьера аввалида Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар сўзга чиқиб,...
“Соддадил” фильмининг съёмка жараёнлари бошланди

16.08.2021, 17:46

Кинематография агентлиги “Ёшлик” киностудияси томонидан “Дебют старт-2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида “Соддадил” қисқа метражли фильмининг съёмка жараёнлари бошланди.Бу ҳақда кинемотография агентлиги ахборот хизмати...