my5
Sevimli

Ўзбекистонда 6 та янги кинозал ишга тушади

МАДАНИЯТ 26.09.2021, 20:32
Ўзбекистонда 6 та янги кинозал ишга тушади

Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Тошкентда ва бошқа ҳудудларда олтита кинозал фойдаланишга топширилади. Бу хақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Жумладан, Тошкентда қайта реконструкцияланган  4 та зал очилади. Улар ичида энг қувонарлиси 3300 ўринга эга бўлган Алишер Навоий номидаги Кино саройининг янгича қиёфада таъмирланмоқа. 

Яна бир шундай кинозаллардан  2000 ўринли  Renaissance Hall кино-концерт зали, Самарқанд шаҳрида 3 та зал ва 450 ўринли «Family Park» кинотеатрлари ишга тушади. 

Кинофестиваль доирасирида Бухорода капитал реконструкциядан кейин иккита зал ва 434 ўринга эга бўлган “Бухоро”,  225 ўринли  “Chinor Cinema”, учта зал очилиши кўзда тутилган. “Бухоро” СКМ (ТРЦ) номли 340 ўринли кинотеатрлар фойдаланишга топширилади.

Хивада эса Худойберган Девонов номидаги 320 ўринли кинотеатр янгиланган қиёфада томошабинларни қарши олади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси