Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича “Satellite” халқаро турнири ўз якунига етди. Бугун рапира қуролида ўтган мусобақада аёллар ўртасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.
Қувонарлиси, бугун ҳам терма жамоамиз вакиллари 2 та медалга сазовор бўлишди. Ҳамюртларимиздан Умида Илясова ҳамда Мадинабону Парпиева шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олдилар. Қизиқарли кечган баҳсларда ғолиблик италиялик Марта Каммилеттига насиб этди.







“Satellite” турнири, Тошкент.
Рапира, аёллар:
1. Марта Каммилетти (Италия)
2. Изабел Эстебан (Филиппин)
3. Мадинабону Парпиева (Ўзбекистон)
3. Умида Илясова (Ўзбекистон)