my5
Sevimli

Абдусалом Азизов ЎФА президентлигига қайта сайланди

СПОРТ 27.09.2021, 09:33
Абдусалом Азизов ЎФА президентлигига қайта сайланди

25 сентябрь куни бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конгрессида Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига қайта сайланди. Бу ҳақда ЎФА хабар бермоқда.

Конгресс раиси Хабибулла Мирзахановнинг маълум қилишича, 45та аъзо ташкилот ЎФА президенти лавозимига Абдусалом Азизов номзодини илгари сурган, 42та аъзо ташкилот эса ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига Равшан Эрматов номзодини илгари сурган.

"Шу боис Абдусалом Азизов ва Равшан Эрматовни яна бир бор ўз лавозимларига қайта сайланганлари билан табриклайман", - деди Конгресс раиси.

Шарҳлар