my5
Sevimli

Ўзгидромет: Ҳафта охирига келиб об-ҳаво кескин ўзгаради

ЖАМИЯТ 27.09.2021, 12:24
Теглар: Ўзгидромет
Ўзгидромет: Ҳафта охирига келиб об-ҳаво кескин ўзгаради

Ҳафта охирига келиб об-ҳаво кескин ўзгаради.

Бу ҳақда "Ўзгиромет" маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун Ўзбекистон ҳудуди Қозоғистон орқали Волга бўйи ҳудудларидан кириб келган антитциклон таъсири остида бўлади. Барча ҳудудларда қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Республиканинг шарқий ҳудудлари ва чекка шимолий ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ўтган дам олиш кунларига нисбатан ҳарорат 8-10° га пасаяди ва 23-28° атрофида бўлади, лекин бундай ҳолат сентябрь ойининг охирги кунлари учун бўлган меъёрий қийматларга яқиндир.

Кейинчалик, сентябрь ойининг охиригача Ўзбекистонда кучсиз ва бироз шамоллар билан барқарор қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, текис ҳарорат фонида кечалари 10-15°, кундуз кунлари 23-28° атрофида бўлади. Фақат Қорақалпоғистон бўйича 30 сентябрда Россиянинг Европа қисмининг марказий ҳудудлари устида шаклланган янги совуқ ҳаво кириб келади ва об-ҳаво ўзгаради, ёмғир ёғади ва кундуз кунги ҳарорат 13-18° гача пасаяди.

Октябрь ойининг биринчи кунларида совуқ ҳаво кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийсида баъзи жойларда ёмғир ёғади, шамол кучаяди ва ҳарорат кечалари 7-12° гача, кундуз кунлари 15-20° гача пасаяди. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Шарҳлар

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати бироз пасайиши прогноз қилинмоқда

23.08.2021, 17:26

Бу ҳафта давомида тоғли ҳудудларда асосан тинч об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида 23-24 август кунлари тоғ ва тоғ олди ҳудудларда...
"Ўзгидромет" юртимизда кузатиладиган чангли бўрон ҳақида огоҳлантирди

07.07.2021, 16:05

«Ўзгидромет» хизмати 8–10 июль кунлари республика бўйича шамол тезлиги секундига 30 метргача кучайишини ва чангли бўрон кузатилишини маълум қилди.Хабарга кўра, 8 июлда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига,...
«Ўзгидромет» маошлар камлиги ва кадрлар соҳадан кетиб қолаётганини маълум қилди

04.11.2020, 11:57

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати самарали фаолият юритиши учун ойлик маошларининг камлиги ва малакали кадрларнинг кетиб қолиши каби масалаларни зудлик билан ҳал этиш лозим. Бу ҳақда «Ўзгидромет»...
Эртага Ўзбекистонга Волгабўйидан совуқ антициклон киради

27.10.2020, 22:56

Эртага республика шимолига Россиянинг Европа қисми (Москва области)дан Волгабўйи орқали совуқ антициклон кира бошлайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.Эртага, 28 октябрда совуқ ҳаво бутун республика ҳудудига...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси