Тошкентда ўтказилган қиличбозлик мусобақаси совриндорлари маълум қилинди.
Туризм ва спорт вазирлигининг хабар беришича, 25-26-сентябрь кунлари Тошкентда қиличбозлик бўйича "Satellite" халқаро турнири ўтказилган.
Мусобақанинг иккинчи кунида иштирокчилар рапира қуролида ўзаро мусобақалашишган. Ундан сўнг аёллар ўртасидаги баҳсларнинг ғолиб ва совриндорлари номлари маълум қилинди.
"Қувонарлиси, кечаги баҳсларда ҳам терма жамоамиз аъзолари иккита медалга сазовор бўлишди. Ҳамюртларимиздан Умида Илясова ҳамда Мадинабону Парпиева шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишди. Баҳсларда ғолиблик италиялик Марта Каммилеттига насиб этган бўлса, кумуш медалга Филиппин вакиласи Изабел Эстебан сазовор бўлди", - дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа Халқаро қиличбозлик федерацияси тақвимидан ўрин олган.