my5
Sevimli

Эронлик киноижодкорлар Тошкентга ташриф буюришди

МАДАНИЯТ 28.09.2021, 11:34
Теглар: ​Эрон
Эронлик киноижодкорлар Тошкентга ташриф буюришди

Хабарингиз бор, 28 сентябрдан 3 октябрга қадар Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида “Буюк ипак йўли дурдонаси” XIII Халқаро Тошкент кинофестивали ўтказилмоқда.

Куни кеча Тошкент халқаро аэропортида “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этиш учун бир гуруҳ эронлик киноижодкорлар тантанали кутиб олинди.  

“Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун” шиори остида ўтаётган кинофестиваль доирасида 13 мамлакат вакиллари иштирокида “Жаҳон  киноси кунлари”ни ҳам ўтказиш кўзда тутилган. Ушбу  тадбирда ҳам  эронлк киноижодкорлар фаол иштирок этиши кутилмоқда.  

Бу йилги Тошкент кинофестивалига ташриф буюрган эронликлар делегацияси  таркибидан А.Тобииш, Мирза Абулфазл Аттар, Мухаммад Мехди Асғарпур, Иброҳим Мухторий, Ҳамидризо  Қутбий, Алиризо  Шоҳрухий, Ҳамид Теҳроний,  Али Ғавитон  каби таниқли кино ижодкорлар ўрин олган. Улар Тошкент, Жиззах, Самарқанд шаҳарларида ўз ижод намуналарини намойиш этадилар.  

Кинофестивалнинг  “Жаҳон киноси кунлари” дастуридан ўрин олган “Эрон киноси кунлари”нинг очилиши маросими 29 сентябрь куни Ўзбекистон Ёшлар театри биносида бўлиб ўтади. 

Эрон ижодкорларининг энг машҳур режиссёрларидан бири  Иброҳим Мухторийнинг “Ҳаёт варақлари”(2017) фильми кинофестивалнинг  “Жаҳон киноси кунлари” дастурида Эрон филъмлар намойишини бошлаб беради.

30 сентябрь куни Ўзбекистон Ёшлари театри биноси Эрон кин кунлари давом қилиб бу куни кино ихлосмандлари учун режиссёр Мазиёр Мирийнинг  “Сара ва Саида”  (2017)  ҳамда  яна бир машҳур эрон режиссёри Абулфазл Жалилининг “Тунги поезд” фильмлари намойиш бўлиб ўтади.

30 сентябрь куни мисрлик меҳмонлар Жиззах шаҳрига ташриф буюришади. Филъм намойишидан олдин киноижодкорлар билан ижодий учрашув ўтказилади. Cўнгра  Эроннинг машҳур филъмларидан бири “Суҳробнинг орзулари” бадиий филъми намойиш қилинади. Филъм режиссёри Али Ғавитон.  

1 октябрь куни меҳмонлар Самарқандга ташриф буюрадилар. Самарқанддаги “Ёшлар маркази”да эронлик кино усталари билан учрашув бўлиб ўтади. Бу ерда “Мерос”(2020) ,“Оналик”(2017) ҳамда “Диапазон” бадиий филъмлари кинотомашабинларга тақдим қилинади.

2 октябрь куни эса эронлик киноижодкорлар Тошкент шаҳрига қайтиб келишади. Меҳмонлар “Жаҳон киноси кунлари”нинг ёпилиш маросимида иштирок этишади. Шунингдек, “Renaissance Hall” киноконцерт залида ўтадиган XIII  Халқаро Тошкент кинофестивалининг тантанали ёрпилиш маросимида ҳам эронлик  меҳмонларҳам иштирок этишлари кутилмоқда.

Шарҳлар

Эрон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлади

09.09.2021, 12:17

Навбатдаги саммитда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилот Эроннинг ташкилотга аъзолигини Эълон қилади. Бу ҳақда "Коммерсант"га таяниб Lenta.ru хабар бермоқда.Маълумотларга кўра, яқин орада ШҲТга аъзо давлатлар сони тўққизтага кўпаяди. Қайд...
Эрон Ўзбекистоннинг экспорт товарлари транзити учун имтиёзларни узайтиради

23.01.2021, 09:51

Эрон темир йўллари ташкилоти (ОЗД) раҳбарияти томонидан экспорт товарлари транзити учун имтиёзлар, шунингдек, Эрон орқали ўзбек товарларини ташиш ва транзит қилиш учун сезиларли чегирмалар берилди,...
Эртадан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида мунтазам парвозлар расман тикланади

08.12.2019, 22:28

9 декабрь куни Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълум қилди.Дастлабки босқичда Эрон авиакомпанияси мазкур...
Сохта Италия паспортли эронликлар юртимизга киришга уринди

08.11.2019, 17:27

 Жорий йилнинг 3 ноябрь куни И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича пойтахтимизга келган ана шундай бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси