my5
Sevimli

"Автомобилсиз кун"нинг фаол иштирокчи ва тарғиботчилари тақдирланди

ЖАМИЯТ 28.09.2021, 13:00
Теглар: Автомобилсиз кун
"Автомобилсиз кун"нинг фаол иштирокчи ва тарғиботчилари тақдирланди

Аввал хабар берганимиздек, 27 сентябрь куни Бутунжаҳон сайёҳлик кунига бағишланган тантанали оқшом бўлиб ўтди.

Бутунжаҳон сайёҳлик кунига бағишланган тантанали кечада, шунингдек, соҳадаги энг яхши туристик стартаплари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Бутунжаҳон автоуловсиз кун доирасида  #carfreeday_uzbekistan #shaxsiynamunakursat #avtomobilsizbirkun  ҳештеглари остида республика танловини бошланган эди.

 27 сентябрь куни кечқурун бўлиб ўтган тантанали тадбирда Бутунжаҳон автомобилсиз кун ва унинг ҳештегларини ижтимоий тармоқда фаол тарғиб қилиш танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  

Жумладан ушбу кунни фаол тарғиб қилгани учун Darakchi.uz сайти муҳаррири Фарида Эгамбердиева хам махсус сертификат ва велосипед билан тақдирланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси