my5
Sevimli

Ўқитувчининг маошини 1000 долларга етказмагунимча тўхтамайман – Шавкат Мирзиёев

СИЁСАТ 28.09.2021, 14:04
Теглар: Ўқитувчи, маош, 1000 доллар
Ўқитувчининг маошини 1000 долларга етказмагунимча тўхтамайман – Шавкат Мирзиёев

Аввал хабар берганимиздек, айни дақиқаларда Фарғонада Шавкат Мирзиёев бошчилигида йиғилиш ўтказилмоқда.

"Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг мазкур йиғилишдан хабар беришича, Ўзбекистонда таълим бўйича миллий дастур қабул қилинади.

"Таълим бўйича алоҳида миллий дастур қабул қиламиз. Бошқа иложимиз йўқ. Чунки таълим биз учун муҳим. Президентликка киришган пайтим мендан мактабнинг 10-11 синфларини тиклаб беришни сўрашганди. Мана, амалга оширдик. Муаллимнинг нуфузини ошириш учун ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Ҳаммангиз биласиз, ёшлигимизда ўқитувчи кўчадан ўтиб кетса, биз 5 метр четроққа туриб салом берардик. Мен устозимнинг маошини минг долларга етказмагунча тўхтамайман.
Афсуски, сўнгги пайтларда ёшларнинг “тарбиячиси” қўлларидаги телефон бўлиб қолди. Бу ҳам замона зайлидир, лекин ёшларимиз тарбияси мени жиддий ўйлантиради”, – дейди Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги таълим тизими ҳақида гапираркан.

Шарҳлар

Россияга ишлаш учун борган фуқароларнинг берилмаётган маошлари тартибга солинади

24.07.2021, 18:25

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон вилояти филиали орқали Россияга ишлаш учун боргани, аммо ваъда қилинган ойлик маошлари берилмаётгани...
Бош прокуратура “Самарқандда 15 киши калтаклаб ўлдирган ўқитувчи” тафсилотларини маълум қилди

27.11.2019, 15:56

 Бугун интернетда Самарқандлик ўқитувчи 15 киши томонидан калтакланиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. darakchi.uz воқеага аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура билан боғланди. Ҳолат тезкор...
Сайловга қўй сўйиш учун ўқитувчилар маошидан ушлаб қолиш “топшириғи” ўрганилди

14.11.2019, 19:18

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги камида иккита мактабда маъмурият томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайлов ўтказишга столларни...
Фарғонада ўқитувчи 25 йилдан сўнг оқлангач, прокурор ундан кечирим сўради

07.11.2019, 09:48

Фарғонада бўҳтон қурбони бўлиб, суд ҳукми билан оқланган ўқитувчидан прокурор 25 йил аввалги хатолик учун узр сўради.Адолат барибир қарор топади. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят...