my5
Sevimli

Тезкор хабар: Ўзбекистонда 12 ёшдан ошган болалар ҳам COVID-19га қарши эмланади

ЖАМИЯТ 28.09.2021, 14:50
Теглар: ССВ
Тезкор хабар: Ўзбекистонда 12 ёшдан ошган  болалар ҳам COVID-19га қарши эмланади

Эндиликда мамлакатимизда 12 ёшдан катта болалар COVID-19га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланишга рухсат берилди.

Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовларининг натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатди.  

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссиясининг қарорига асосан, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш имконияти мавжуд.  

Юртимизда ҳам 12 ёшдан катта болалар шифокор кўригидан ўтгач, коронавирусга қарши Pfizer вакцинаси билан эмланишлари мумкин.  

Эслатиб ўтамиз, шу йил 13 сентябрь куни мамлакатимизга 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинган.  

Айни кунгача мамлакатимизда жами 19 969 345 доза вакцинадан фойдаланилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 4 283 645 нафарни ташкил қилмоқда.

Шарҳлар

ССВ: Грипп "беозор" касаллик эмас

11.10.2021, 19:14

Маълумки, грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиш даври куз-қиш мавсумига тўғри келади. Бу пайтда, айниқса, иммунитети суст болалар, кекса ёшдаги кишилар, ҳомиладорлик ҳамда сурункали...
ССВ 2021 йилда Ўзбекистонда ташкил этилган оилавий шифохоналар ҳақида маълумот берди

04.10.2021, 19:34

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Матбуот хизматининг хабар беришича, соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантириш мақсадида келгуси 3 йилда юртимизда 315 та оилавий шифокор пункти ва 85 та...
ССВ: Юртимизга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

24.09.2021, 18:58

Бугун юртимизга 2 499 668 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди.  Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 26 754 208 дозани ташкил қилмоқда.Улардан:  1 594 480...
ССВ фуқаролардан вакцинация борасида провокацион хабарлар тарқатмасликни сўради

30.08.2021, 00:18

Ижтимоий тармоқларда "Наманганда вакцина олган аёл гапирмайдиган, ўрнидан туролмайдиган бўлиб қолди", мазмунидаги хабарлар тарқалди.  Наманган шаҳрида яшовчи аёл З.А. билан боғлиқ ҳолат шу вақтнинг ўзидаёқ Соғлиқни...