my5
Sevimli

Ангрендаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

ЖАМИЯТ 28.09.2021, 15:27
Теглар: Фавқулотда вазиятлар вазирлиги
Ангрендаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Ангрен шаҳридаги кўп қаватли уйнинг томи ёнаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича расмий маълумот берди. 

Унда айтилишича, бугун, 28 сентябр куни соат 12:42 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ангрен шаҳар 4-даҳада жойлашган  тўрт қаватли 11-уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, 7 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 1 та автонарвон техникаси соат 12:48 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 13:30 да бартараф этилган.  

Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 200-250 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишни сўраб қолади.

Шарҳлар

ФВВ “Қамчиқ” довонидан ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди

08.10.2021, 18:54

2021 йил 9-10 октябр кунлари А-373 “Тошкент - Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довони худудида ёғингарчилик (ёмғир - қор), вақти- вақти билан кучли ёғингарчилик, туман, кўринувчанлик 50...
Самарқанддаги уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши оқибатида ёнғин чиқди. Жароҳатланганлар бор

08.10.2021, 17:04

Бугун, 8 октябр куни соат 04:50 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар “Кўхнадам” МФЙ Тошкент кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида Каттақўрғон...
Андижондаги вақтинча иш фаолияти тўхтатилган боғчада ёнғин содир бўлди

20.09.2021, 13:16

Ижтимоий тармоқларда “Aндижон шаҳар 2-микрораёндаги боғча ёняпти” сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича маълумот берди. Унда айтилишича, бугун, 20 сентябр куни соат 11:30...
Наманганда сувга чўкиб кетган аёлнинг жасади қидирилмоқда

16.09.2021, 19:07

2021 йилнинг 15 сентябр  куни соат 15:30ларда Поп тумани Уйғур маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган, 1995 йилда туғилган A.Д исмли фуқаро Поп тумани Мирзаорол маҳалла фуқаролар...