Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январь–август ойларида йирик саноат корхоналари томонидан қарийб 8 млн. тонна цемент ишлаб чиқарилган.
Цемент ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18,2 % га ошган.
Цемент ишлаб чиқарувчи йирик саноат корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга ҳудудлар:
- Тошкент вилояти – 42,8 %
- Навоий вилояти – 32,1 %
- Жиззах вилояти – 13,3 %
- Фарғона вилояти – 8,2 %