my5
Sevimli

Расул Кушербаев: "Бу рекорд кўрсаткич". Депутат 2021 йилнинг олти ойида мансабдорлар томонидан содир этилган коррупцион ҳолатларга муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 28.09.2021, 16:56
Теглар: Расул Кушербаев
Расул Кушербаев: "Бу рекорд кўрсаткич". Депутат 2021 йилнинг олти ойида мансабдорлар томонидан содир этилган коррупцион  ҳолатларга муносабат билдирди

Ўзбекистонда 2021 йилнинг олти ойида 2544 нафар мансабдор шахс коррупция билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилган.  Давлат ва жамиятга етказилган зарар ҳозирча 592 млрд сўм.  Бу ҳақда депутут Расул Кушербаев ўз телеграм саҳифасида ёзмоқда. 

"Бу рекорд кўрсаткич! Чунки, 2020 йил давомида 1723 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилиб, давлат ва жамиятга етказилган зарар 500 млрд сўмни ташкил этган эди",–дейди депутат. 

Кушербаевнинг фикрича, бундан иккита хулоса келиб чиқади:  

биринчиси, ўтган йиллар давомида ҳам коррурция ҳолатлари кўп бўлса-да, уни фош этиш кўрсаткичи кам бўлиб, яширишга ҳаракат қилинган;  

иккинчиси, 2021 йилда мансабдорларнинг коррупцияга мойиллиги сони кескин ошган ва бу уларга коррупция билан шуғулланишга шароит яратиб қўйилаётгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Маълумотлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ахборотини эшитишга бағишланган тадбирида эълон қилинган.

Шарҳлар

"Монополист истеъмолчилар ҳуқуқларини бузишда давом этмоқда" – Расул Кушербаев

16.10.2021, 10:00

"UzAuto Motors"  4-позиция Chevrolet Cobalt’ни кутаётган мижозларга автомобил ўриндиғини иситиш модулисиз таклиф этмоқда. Ушбу комплектация 1 млн сўмни ташкил этади ҳамда ушбу сумма мижозга қайтариб...
Расул Кушербаев: "Uzavto Motors" монополияси ўзбекистонликларни кулгуга қолдирмоқда

23.09.2021, 17:07

Қозоғистон телевидениесида “GM” дан автомобил сотиб олиш учун ойлаб кутаётганлар ҳақидаги мавзу ёритилди. "Олдиндан пулини тўлаб қўйиб автомобилини ола олмаётган ўзбекистонликлар сафи 30 мингдан ортди... Шунга...
"Қонунсизликнинг чўққиси" – Расул Кушербаев Сурхондарёда дарахтлар ноқонуний кесилаётганини маълум қилди

04.07.2021, 17:43

Деновда дарахтлар билан боғлиқ вазият биз ўйлагандан кўра жиддийроқ бўлиб чиқди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг телеграм каналида маълум қилди. "Туман...
"Ана мардлик" – Судъялар олий кенгаши раиси депутат Расул Кушербаев устидан арз қилди

18.06.2021, 18:04

Судъялар олий кенгаши раиси Ҳолмўмин Ёдгоров депутат Расул Кушербаев устидан парламент этика комиссиясига арз қилган. Бу ҳақда Кушербаев ўзининг телеграм каналида маълум қилмоқда. Даъво сабаби қилиб...