my5
Sevimli

Энди табиий газ огоҳлантиришсиз ўчирилмайди

ЖАМИЯТ 28.09.2021, 19:02
Теглар: табиий газ
Энди табиий газ огоҳлантиришсиз ўчирилмайди

Энди табиий газ энди огоҳлантиришсиз ўчирилмайди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан мухбиримиз Дилбар Абдунабиева хабар қилмоқда. 

Мазкур анжуманда, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарма бошлиғи Баҳодир Ваҳобов табиий газ ўчирилиши билан боғлиқ  саволларга жавоб берди.

"Ҳозирги кунга қадар икки миллионга яқин хонадонга электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилди. Барча истеъмолчиларнинг телефон рақамлари базага киритилган. Агарда истеъмолчида қарздорлик аниқланса, унга албатта хабарнома юборилади ва қарзни тўлаш учун беш кун муддат берилади.

Электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилмаган хонадонлар эгаларининг рақамлари ҳам базага киритилган ва уларда ҳам қарздорлик мавжуд бўлса, табиий газ ўчирилиши ҳақида огоҳлантирилади.

 Тўғри, илгари огоҳлантиришсиз ўчириларди. Энди бундай ҳолат бўлмайди. Фавқулодда ҳолатларда эса аҳоли маҳаллий ҳокимлик органлари орқали хабардор қилинади",—дейди бошқарма бошлиғи. 

Шарҳлар