my5
Sevimli

​​UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Captiva нархини эълон қилди

ЖАМИЯТ 28.09.2021, 20:34
​​UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Captiva нархини эълон қилди

UzAuto Motors Chevrolet Captiva 2022 кроссоверини тақдим этди. Компания матбуот хизмати хабарига кўра, автомобилнинг 4 турдаги комплектацияси мавжуд: бошланғич LT, LT 5, LT 7 ва Premier.

Автомобиль 1,5 литрли турбо двигатель, 10,4 дюймли сенсорли экран, автоматик узатмалар қутиси, электр бошқарувли рул билан жиҳозланган, ўриндиқлар soft touch материали билан қопланган.

Янгиланган Chevrolet Captiva 2022 автомобилини харид қилиш учун шартномани компаниянинг расмий дилерларида тузиш мумкин.

 

Нархлар қуйидагича:

  • бошланғич LT комплектация — 192 775 000 сўм;
  • LT комплектация 5 ўринли —238 086 957 сўм;
  • LT комплектация 7 ўринли — 244 782 609 сўм ;
  • Premier комплектация 7 ўринли — 269 478 261 сўм.

Компания хабарида нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган. UzAutoSavdo тизимида эса ҚҚС билан қўшиб ҳисоблаганда, Premier комплектация 309 900 000 сўмдан, LT 7 эса 281 500 000 сўмдан бошланиши қайд этилган, бошланғич LT ва LT 5 комплектациялари нархлари эса келтирилмаган.

Бошланғич LT ва LT5 комплектациядаги 5 ўринли автомобилни сотиб олиш истагида бўлган харидорлар, компаниянинг расмий дилерларида ариза қолдириши ёки расмий сайти info@uzautomotors.com орқали онлайн тарзда ариза юбориши мумкин. Тўпланган аризаларнинг сонига қараб, компания ушбу автомобилнинг етказилиб берилишини таъминлайди.

Хабар ёзилган пайтда UzAutoSavdo тизимида Chevrolet Captiva учун навбатлар шаклланиб бўлганди. Хусусан, LT 7 комплектацияси учун навбат 19 донани ташкил қилган бўлса, Premier комплектацияси учун навбат 200 донадан ошди. Тахминий этказиб бериш муддати 2022 йилнинг 28 феврали деб кўрсатилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси