sevimli
Sevimli

Қарши шаҳар туғриқхонасида 3 нафар эгизак туғилди. Уларга Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари қўйилгани айтилмоқда

ЖАМИЯТ 02.10.2021, 16:16
Теглар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Қарши шаҳар туғриқхонасида 3 нафар эгизак туғилди. Уларга Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари қўйилгани айтилмоқда

Қарши шаҳар туғруқхонасида 1 октябрь куни Муродовлар оиласида 3 нафар эгизак дунёга келди.  Эгизакларнинг учаласи ҳам ўғил бола.  Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Чақалоқлар Қарши тумани Узуннаво маҳалласида яшайдиган Муродовлар оиласи қувончига қувонч қўшди. "Полвон"ларнинг онаси Шаҳло Ҳусанова 30 ёшда, вилоят тери-таносил шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлайди. Отаси - Искандар Муродов 37 ёшда, Миллий гвардия ходими.  

Эгизаклардан бирининг вазни 2,1,  иккинчисиники 2,4 ва учинчисиники 2,2 килограммдан иборат.

Айни пайтда оиладаги болалар сони 5 нафарга етди.  Бунгача Муродовларнинг бир ўғил, бир қизи бўлган.  

Шарҳлар

Кеча юртимизда 450 нафардан ортиқ кишида коронавирус, 17 нафар кишида пневмония аниқланди

15.10.2021, 10:20

Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 450 нафардан ошди, биргина Тошкент шаҳрида 190 нафарга яқин бемор қайд этилди. 2021 йил 14 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда...
Турмуш қуришдан аввал эмланиш керакми? ССВ жавоб берди

08.10.2021, 17:39

Соғлиқни сақлаш вазирлиги оила қуришдан аввал коронавирусга қарши вакцина билан эмланиш керак ёки керакмаслиги тўғрисидаги саволга жавоб берди. Ҳар бир ота-она ўзидан соғлом зурриёд қолдиришни истайди....
Сирдарёлик онкологлар 160 дан ортиқ беморга дистанцион нур терапия муолажаларини ўтказди

30.09.2021, 14:50

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали шифокорлари онкологик касалликлар билан оғриётган беморларни даволаш, уларни умр кўриш давомийлигини узайтириш мақсадида Чехия давлатида...
Ўзбекистонда ҳар йили 3,5 минг нафардан зиёд беморда сунъий гавҳар имплантацияси амалга оширилмоқда

16.09.2021, 19:57

Бугун юртимизда офтальмологларнинг биринчи халқаро Конгресси ўз ишини бошлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Кўз микрохирургиясининг долзарб муаммолари”...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси