my5
Sevimli

Ташқи ишлар вазири: "АҚШ бизга 5 миллион дозадан ортиқ вакцинани беғараз тақдим этганидан миннатдормиз"

ЖАМИЯТ 03.10.2021, 17:26
Теглар: ТИВ, вакцина
Ташқи ишлар вазири: "АҚШ бизга 5 миллион дозадан ортиқ вакцинани беғараз тақдим этганидан миннатдормиз"

2021 йилнинг 3-октабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман билан учрашув ўтказди. 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

Унга асосан, минтақадаги вазият ва Афғонистондаги воқеалар ривожи юзасидан фикр алмашилган.

Шу билан бирга савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. 

 Шунингдек, ТИВ вазири АҚШ Ўзбекистонга 5 миллион дозадан ортиқ вакцинани беғараз тақдим этгани учун миннатдорчилик билдириб ўтган. 

"Биз АҚШ ҳукуматидан мамлакатимизга "Moderna" ва "Pfizer" компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган 5 миллиондан ортиқ дозадаги вакциналарни беғараз аснода тақдим этгани учун алоҳида миннатдормиз",-дейди Абдулазиз Камилов.

Шарҳлар

АҚШ бошқа мамлакатларга 200 млн доза вакцина юборади

02.12.2021, 22:14

АҚШ яқин 100 кун ичида бошқа мамлакатларга коронавирусга қарши 200 миллион доза вакцина етказиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олди. “Биз 110 мамлакатга берган 275 млн дозага...
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган вакциналар 30 миллион дозадан ошди

16.11.2021, 11:37

15 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 276 356 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.  Улардан:1-босқич эмланганлар 146 301 нафарни,  2-босқич эмланганлар 78 966...
Ўзбекистонда жами 5,6 миллион нафардан зиёд фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

16.10.2021, 11:06

15 октябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 229 111   доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:    1-босқич эмланганлар 96 724 нафарни,  2-босқич эмланганлар 71 505  нафарни,3-босқич...
Индонезияда Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган вакцинадан фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди

07.10.2021, 16:49

Индонезия Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори препаратлари назорати агентлиги (BPOM) Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 (халқаро номи Zifivax) вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди.  Бу ҳақда BPOM...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси