my5
Sevimli

Бухорода афсонавий турк хоқони Алп Эр Тўнганинг қабри топилди

МОЗИЙДАН САДО 10.10.2021, 15:02
Бухорода афсонавий турк хоқони Алп Эр Тўнганинг қабри топилди

Бухорода афсонавий турк хоқони Алп Эр Тўнга (Афросиёб)нинг қабри топилди.

Туркиянинг Гази университети профессори доктор Нежати Демирнинг Бухорода олиб борилган изланишлари давомида ушбу натижага эртшилди.

 "Ҳозирда бу маълумот устида илмий изланишлар олиб борилмоқда",– дейилади Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги хабарида, бу Ўзбекистон учун жаҳонда катта муваффаққият бўлиши мумкинлиги таъкидланиб.

Маълумот ўрнида, Алп Эр Тўнга милоддан аввалги VII асрда яшаган, деб тахмин қилинади. У таниқли ҳарбий саркарда ва машҳур давлат арбоби бўлиб, у туркий халқлар бобокалони ҳисобланади. У кўчманчи чорвадор аҳоли ўртасида Алп Эр Тўнга, ўтроқ деҳқончилик воҳалари аҳолиси ўртасида Афросиёб номи билан машҳур бўлган шахс бўлиб, Турон давлатига асос солган ва унинг биринчи хони (хоқони) бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Алп Эр Тўнга ҳақида Маҳмуд Қошғарийнинг "Девону луғотит турк", Абу Райҳон Берунийнинг "Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар" китобларида маълумотлар келтирилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси