АсосийJamiyat

"Яшаш шароитлари республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан паст". Шавкат Мирзиёев келгуси 5 йилда Қашқадарёда 400 минг иш ўрни яратиш режасини маълум қилди

'"Яшаш шароитлари республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан паст". Шавкат Мирзиёев келгуси 5 йилда Қашқадарёда 400 минг иш ўрни яратиш режасини маълум қилди'ning rasmi

Вилоятда 150 мингдан зиёд аҳоли ишсиз. Келгуси беш йилда 280 мингга яқин ёшлар меҳнат бозорига кириб келади. ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди ташвиқот йиғилишида Қашқадарё вилояти ривожига кучли туртки бериш, бу ерда яшаётган аҳолига муносиб иш ўринлари ва турмуш шароитини яратиб бериш бўйича энг муҳим вазифаларга тўхталиб ўтди, дея маълум қилди “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Афсуски, вилоятда табиий бойликлар, ер ресурслари кўп бўлишига қарамасдан, бу етарлича натижа бергани йўқ, аҳолининг яшаш шароитлари республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан пастлигича қолмоқда. Бу муаммоларга ечим топишда давлат идоралари, мутасадди раҳбарлар томонидан ҳалигача тизимли иш олиб борилаётгани йўқ. Вилоятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича муҳит тўлиқ шаклланмаган”, деди у.

Келгуси беш йилда 400 мингта иш ўрни яратиш

Бу борада, энг аввало, тадбиркорлик муҳитини шакллантириш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш кераклиги таъкидланди.

Жумладан, амалдаги президент келгуси беш йилда:

  • вилоятдаги йирик саноат корхоналари ёнида, 75 та янги кичик саноат зоналари барпо этилади ва уларда 1 мингдан зиёд лойиҳалар амалга оширилиб, 25 мингта;
  • Қарши аэропорти ёнидаги барча инфратузилмага эга 120 гектар майдонда, саноат технопарки ташкил этиш эвазига 10 мингта;
  • алоҳида дастур доирасида вилоятда 27 минг гектар экин майдонлари танлов асосида 50 сотихдан 60 мингга яқин аҳолига ажратиб бериш;
  • 15 мингта хонадонда кичик ҳажмдаги иссиқхоналар қуриш учун имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш;
  • 30 минг гектар оборотдан чиққан майдон ўзлаштирилади ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш орқали 25 мингта;
  • Косон ва Қамаши туманларида 10 минг гектар лалми майдонда полиз етиштириш ҳисобига 12 мингта
  • Миришкор, Қамаши, Касби, Косон, Қарши ва Муборакда 2 минг гектарда замонавий иссиқхоналар ишга туширилиб, 25 мингта;
  • саноат тармоқларида қарийб 10 миллиард доллар бўлган  2 мингдан зиёд катта-кичик лойиҳалар ортидан 150мингга яқин;
  • нефть-газ саноатида 5 миллиард доллар бўлган 5 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади ҳамда 7 мингга яқин;
  • Нишон, Касби, Миришкор ва Яккабоғ туманларида 1,2 миллиард долларлик бўлган 182 та текстил лойиҳаларни амалга ошириб, 35 мингта;
  • озиқ-овқат саноатида қиймати 320 миллион долларлик 185 та лойиҳалар амалга оширилиб, 10 мингдан ортиқ иш янги иш ўринларини яратиш бўйича ўз режа ва таклифларини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар