my5
Sevimli

ССВ: Грипп "беозор" касаллик эмас

САЛОМАТЛИК 11.10.2021, 19:14
Теглар: ССВ
ССВ: Грипп "беозор" касаллик эмас

Маълумки, грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиш даври куз-қиш мавсумига тўғри келади. Бу пайтда, айниқса, иммунитети суст болалар, кекса ёшдаги кишилар, ҳомиладорлик ҳамда сурункали хасталиклари бўлган инсонларнинг касалликни юқтириб олиш эҳтимоли янада ортади.

ССВ Матбуот хизматининг грипп турлари, асоратлари ҳамда тарқалиш кўрсаткичлари ҳақидаги саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат НОРБОЕВ жавоб берди. 

— Грипп қандай касаллик? Дастлаб шу ҳақида маълумот берсангиз.

— Маълумки, грипп ўткир ва тез юқувчи касаллик бўлиб, уни келтириб чиқарувчи вирусларнинг А, В, С турлари маълум. Хасталикнинг асосий манбаи грипп билан оғриган бемор ҳисобланади. Унинг А ва В турлари чақирувчи мавсумий грипп куз-қиш мавсумида эпидемия тарзда кечиб, катта ёшдагилар ўртасида 5 фоиздан 10 фоизгача, болалар орасида эса 20 фоиздан 30 фоизгача касаллик келтириб чиқаради.

Грипп хавф гуруҳига 6 ёшгача бўлган болалар ва 65 ёшдан ошган кексалар ҳамда ҳомиладор аёллар киради. Ушбу касаллик бурун, томоқ, бронхлар ва айрим ҳолларда ўпкани зарарловчи юқумли хасталик ҳисобланади.

— Беморда қандай белгилар кузатилади?

— Гриппнинг белгилари касаллик яширин даврининг 1-4 кунлари пайдо бўлиб, мавсумий грипп тана ҳароратининг тўсатдан кўтарилиши (380C – 400C), йўтал (одатда қуруқ, зарбли, кўкрак соҳасида оғриқ билан кечади), бош, мушак, томоқ ва бўғимларда оғриқ ҳамда ҳолсизлик каби белгилар билан бошланади. Баъзи ҳолларда эса қорин оғриғи ва ич кетиши кузатилади.  

Шунингдек, гриппга чалинган беморда юқори тана ҳарорати бир неча кунгача давом этиши ва аксарият ҳолларда иситма  тана ҳароратини пасайтирувчи дорилар таъсирида тушмаслиги мумкин.

Касалликнинг болаларда оғир кечишида нафас олишнинг тезлашиши ва оғирлашиши, иштаҳанинг йўқолиши, дегидратация ва эътиборнинг камайиши каби белгилар кузатилади. Кўпгина беморлар тўғри даволанса, 5-6 кун ичида соғайиб кетади. Лекин хавф гуруҳига кирувчиларда грипп асоратлари ривожланиши ёки ўлим ҳолатлари кузатилиши мумкин.

— Аксарият беморлар ушбу касалликни кўпинча оёқда ўтказиб юборади. Бу қанчалик тўғри?

— Дарҳақиқат, кўпгина инсонлар гриппни “беозор” касаллик деб ўйлайди. Бироқ бу хасталик улар ўйлаганчалик “содда” эмас. Чунки грипп келтириб чиқарадиган асоратлар унинг ўзидан-да хавфли ҳисобланади.  

Агар бемор даволанишга етарли  даражада эътибор бермаса, касаллик ўпкада бактериал зотилжам, геморрагик зотилжам, ўпка абсцесси ва ўткир репираторли дистресс синдромига сабаб бўлиши мумкин.  

Шунингдек, грипп бактериал ринитлар, синуситлар, отитлар, трахеобронхитлар, вирусли энцефалит, менингит, неврит, радикулоневрит, жигарнинг зарарланиши, тосико-аллергик шок каби салбий асоратлар қолдириши мумкин.

Шу билан бирга, бу касаллик ҳомиладор аёлларга ҳам жиддий хавф туғдириб, ҳомиланинг чала ёки вақтидан эрта туғилиши, неонатал ўлим ва гўдакнинг кам вазн билан туғилишига олиб келади.

— Жорий мавсум юртимизда гриппнинг тарқалиш кўрсаткичи қандай?

— Грипп ва ўткир респиратор инфекциялар (ЎРИ) юқумли касалликларнинг 76,2 фоизини ташкил этиб, охирги йилларда ушбу касалликлар соғлиқни сақлаш тизимининг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда.

Юртимизда жорий йилнинг 9 ойи давомида расмий равишда 1483 та гриппга чалиниш ҳолати рўйхатга олинди. Грипп билан касалланишнинг энг юқори кўрсаткичи 0-2 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олиниб, интенсив кўрсаткич шу ёшдаги 100 минг нафар бола сонига нисбатан 26,3 тани ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида мамлакатимизда 323 минг 593 та ҳолатда ўткир респиратор инфекциялар билан касалланиш қайд этилган.

Шарҳлар

Ўзбекистонда яна 209 нафар кишида коронавирус аниқланди, 3 бемор вафот этди

02.12.2021, 10:11

Кеча Ўзбекистонда яна 210 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, касалликдан 3 нафар бемор вафот этди.ССВнинг маълумот беришича, 2021 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда...
ССВ 2021 йилда Ўзбекистонда ташкил этилган оилавий шифохоналар ҳақида маълумот берди

04.10.2021, 19:34

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Матбуот хизматининг хабар беришича, соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантириш мақсадида келгуси 3 йилда юртимизда 315 та оилавий шифокор пункти ва 85 та...
Тезкор хабар: Ўзбекистонда 12 ёшдан ошган болалар ҳам COVID-19га қарши эмланади

28.09.2021, 14:50

Эндиликда мамлакатимизда 12 ёшдан катта болалар COVID-19га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланишга рухсат берилди.Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовларининг...
ССВ: Юртимизга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

24.09.2021, 18:58

Бугун юртимизга 2 499 668 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди.  Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 26 754 208 дозани ташкил қилмоқда.Улардан:  1 594 480...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси