АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида тезлик билан боғлиқ ЙТҲлар 70 фоиздан 49 фоизга камайди, сабаби...

'Тошкент вилоятида тезлик билан боғлиқ ЙТҲлар 70 фоиздан 49 фоизга камайди, сабаби...'ning rasmi

Тошкент вилоятида ўрнатилган кузатув камералари ва радарлар тақсимоти орқали тезлик билан боғлиқ ЙТҲлар 70 фоиздан 49 фоизга камайишига эришилди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Аввал хабар қилганимиздек, ўтган 9 ой мобайнида юртимизда жами 6 551 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, уларнинг деярли 40% тезликни меъёридан ошириш натижасида содир бўлган.

Бош бошқарма Тошкент вилоятида тезлик билан боғлиқ ЙТҲлар сони камайиши кузатилаётганини алоҳида қайд этмоқда. 

Бунда вилоят ИИББ ЙҲХБ ва ҳамкорликдаги ташкилотлар томонидан олиб борилган тарғибот тадбирлари ва вилоят ҳудуди бўйлаб фаолият юритаётган 40 га яқин кўчма ва ўрнатилган тезлик радарларини асосий омил сифатида кўриш мумкин.

Хусусан, кўрилган чоралар натижасида тезлик билан боғлиқ ЙТҲлари аввалги йилларга нисбатан 70 фоиздан 49 фоизга камайишига эришилди.

Бу борада рақамларга тўхталадиган бўлсак, вилоят ҳудудида ўтган 9 ой давомида жами 856 ЙТҲ содир бўлиб, уларнинг 49 фоизи тезликни меъёридан ошириш ва катта тезлик билан боғлиқ ҳолатларда содир бўлган.

Шунингдек вилоят йўллари ва ЙПХ постларида ўрнатилган камералар орқали 34 транспорт воситаларни олиб қочиш билан боғлиқ жиноятлар фош этилган бўлса, 7 та ҳолатда пиёдани уриб юбориб воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчилар аниқланиб ушланган ва қонуний чора кўрилиши таъминланган, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар