АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 400 нафардан камроқ фуқаро коронавирус билан касалланди

'Ўзбекистонда 400 нафардан камроқ фуқаро коронавирус билан касалланди'ning rasmi

Кеча Ўзбекистонда 385 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди, 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2021 йил 12 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 179371 (+385) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 12 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 11 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 39 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 7 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 27 нафари Фарғона вилоятида,
  • 18 нафари Хоразм вилоятида,
  • 88 нафари Тошкент вилоятида,
  • 154 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1276 нафарни ташкил қилган.

Бошқа янгиликлар