my5
Sevimli

Шавкат Мирзиёев Навоийда вилоятдаги миллий маданий марказлар вакиллари билан учрашди

ЖАМИЯТ 13.10.2021, 19:38
Теглар: Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Навоийда вилоятдаги миллий маданий марказлар вакиллари билан учрашди

Давлатимиз раҳбари Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида вилоятдаги миллий маданий марказлар вакиллари билан мулоқот қилди.

- Сизларга маълумки, юртимиздаги аҳиллик, тотувликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор бераяпмиз. Бунинг натижасида ҳаётингизда нималар ўзгарди? Нима муаммолар, қандай таклифлар бор? Шулар ҳақда сизлар билан юракдан гаплашгани келдим, - деди Пиезидент.

Кўп миллатли Навоий вилояти - халқлар дўстлиги ва ўзаро англашувининг ёрқин ифодаси. Ўзбек, қозоқ, қорақлпоқ, тожик, рус, корейс ва кўплаб бошқа миллат вакиллари бир оила аъзоларидек яшаб, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Вилоятда 8 та миллий маданий марказ фаолият юритмоқда. Мактабларда ўқитиш 7 тилда йўлга қўйилган.

Учрашувда қатнашган турли миллат ва элат вакиллари уларнинг ўқиб, ишлаши, маданиятини сақлаши учун кенг шароит яратилганини таъкидлашди. Ўзлари, фарзандлари эришаётган муваффақиятларни сўзлаб беришди. Маданий марказлар учун бинолар ажратилгани, 30 июль мамлакатимизда Халқлар дўстлиги куни этиб белгилангани қайд этилди.

- Бугун сайловчилар билан учрашувда бу қутлуғ байрамни келгуси йили Навоий вилоятида катта тантана билан  нишонлаш  таклифини билдирдим, - деди Шавкат Мирзиёев. - Шунингдек, 2022 йилда Навоийда кўп миллатли халқимиз бирлигининг рамзи сифатида Дўстлик боғини барпо этишни режалаштирганмиз.

Президент юртимизда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, турли диний конфессиялар учун зарур шароитлар яратишга қаратилган сиёсат изчил давом эттирилишини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари шу билан Навоий вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Шарҳлар

Президент ИҲТ аъзоси бўлган Афғонистондаги мураккаб вазиятга тўхталди

28.11.2021, 15:52

Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбари ИҲТда нутқ сўзлади. Унда Президент ИҲТ аъзоси Афғонистондаги бугунги вазиятга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар...
Президент Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида нутқ сўзлади

28.11.2021, 15:04

Президент Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида нутқ сўзламоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.Давлатимиз раҳбари Президент Гурбангули Бердимуҳамедовга анжуманни юксак...
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

28.11.2021, 13:57

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент...
Ўзбекистон ва Покистон етакчилари ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

25.11.2021, 23:20

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси