АсосийShou-biznes

Рухшона турмуш ўртоғи билан ажрашганини маълум қилди

'Рухшона турмуш ўртоғи билан ажрашганини маълум қилди'ning rasmi

Рухшона турмуш ўртоғи Санжар Маткаримов билан ажрашгани маълум бўлди.

Бу ҳақда Хонанданинг "Instagram"даги расмий саҳифасига таяниб Zamon.uz хабар берди.

Қайд этилишича, Рухшонанинг мухлислари ундан турмуш ўртоғи Санжар Маткаримов билан ажрашгани рост ёки ёлғон эканлиги ҳақида сўрашган. 

Хонанда эса бунинг ҳақиқат эканини айтиб, келгусида ярашиш нияти йўқлигини маълум қилган.

Унинг айтишича, айни вақтда жуфтликнинг фарзандлари онаси билан бирга. Аммо ажримдан кейин Санжар Маткаримов бир муддат давомида болаларни Рухшонага бермаган.

Хонанданинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи унга мушт туширган ва калтаклаган. 

Оиланинг бузилишига асосий сабаб рашк эканлиги кўрсатилмоқда. Шунингдек, Рухшона ажримдан кейин ўзига келиш учун Яратгандан туну-кун куч-қувват сўраганини айтиб ўтган.

Хонанда бундан кейин Санжар Маткаримов режиссёрлик қиладиган “Бола тилидан” кўрсатувида ҳам бошловчилик қилмайди.

Маълумот ўрнида, хонанда Рухшона ва режиссёр-клипмейкер Санжар Маткаримов 2014 йилнинг 2 ноябрь куни турмуш қурган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар