my5
Sevimli

Иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятидамиз — В.Матвиенко

ИҚТИСОДИЁТ 15.10.2021, 08:43
Иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятидамиз — В.Матвиенко

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева Санкт-Петербургда бўлиб ўтаетган Учинчи Евроосиё форуми доирасида Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши Раиси  В.Матвиенко билан учрашди. 

Учрашувда томонлар янги соҳаларни қамраб оладиган Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди, дея хабар бермоқда Сенат ахборот хизмати. 

Учрашувда парламентлараро ҳамкорликнинг истиқболлари шу жумладан, ПА Кенгаши, Ассамблеянинг ялпи мажлиси ва ёшлар мажлисини 2022 йилнинг кузида Ўзбекистонда ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинган. 

" Биз муносабатларимизни юқори даражага олиб чиқишдан манфаатдормиз ва иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятидамиз", - дейди Федерация Кенгаши Раиси В.Матвиенко. 

" Россия Ўзбекистоннинг ишончли ва вақт синовидан ўтган стратегик шериги ҳисобланади, икки томонлама муносабатларимиз фаол ривожланмоқда.

Шунингдек, парламентларимиз аъзолари ўртасидаги мулоқотнинг фаоллашиши, албатта, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга алоҳида ҳисса қўшади. Икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, шунингдек, таълим ва бошқа соҳалардаги муносабатларда аёллар ролини ошириш катта аҳамиятга эга , – дейди Сенат Раиси Т.Нарбаева. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси