sevimli
Sevimli

Туронбанк Ўзбекистон молия блоги учун янги бўлган “One Touch” дастурини ишлаб чиқди

ЖАМИЯТ 15.10.2021, 11:23
Теглар: Банк
Туронбанк Ўзбекистон молия блоги учун янги бўлган “One Touch” дастурини ишлаб чиқди

Куни кеча Миллий матбуот марказида “Туронбанк” АТБ мутахассислари янги ташкил этилган банк хизматлари хусусида журналистларга маълумот бергани ҳақида хабар берган эдик.

Тадбир давомида  Чакана хизматлар кўрсатиш департаменти директори ўринбосари Элдор Вахобов  тўловларни қабул қилишга мўлжалланган анъанавий терминаллар ўрнини эгаллаб бораётган янги “One Touch” технологияси ва унинг имкониятлари бўйича ҳам йиғилганларга маълумот берди.

“Ҳозир – ҳозиргача маълум бир савдо нуқталарида терминал ишламаётгани, қуввати йўқлиги, таъмир учун берилганлиги каби қатор баҳоналар рўкач қилиниб, аҳолидан нақд пул ундириш ҳолатлари кузатилади. Айни шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, шунингдек, нақдсиз ҳисоб – китоблар тизимини янада тараққий эттириш мақсадида Туронбанк Ўзбекистон молия блоги учун янги бўлган “One Touch” дастурини ишлаб чиқди ва кенг омма эътиборига ҳавола этди. У “Humo” пластик карточкаларида ишлайдиган бўлиб, NFC тизими мавжуд смартфонлар ёрдамида тўловларни қабул қилиш имконини беради. Яъни, қўлингиздаги телефонга картани текказиш орқали сиз тўловларни қабул қилишингиз мумкин бўлади. Мазкур хизматга уланиш ҳозирча бепул ва айниқса, етказиб бериш ва такси хизмати, кичик савдо нуқталарида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар учун қўл келади. Тўловлар ўтганлиги тўғрисидаги махсус чеклар эса электрон шаклда тақдим этилади. Қолаверса биз “One touch” иловаси такомиллаштириб, мазкур иловада “Visa” халқаро пластик карталарини қабул қилиш ва “Visa” халқаро тўлов тизимининг  “Pin on glass” технологиясини ҳам ишга туширдик. У мижозлар томонидан “Humo” ва “Visa” халқаро пластик карталаридан 100 000 сўмдан ошиқ бўлган тўловларни амалга ошириш вақтида “One touch” иловасида мижоздан ПИН код теришни сўрайди ва тўлов хавфсиз смартфон орқали қабул қилинади.”

Шарҳлар

Бухорода банк тизими мансабдорлари 2 млн. долларлик кредит маблағларини «еб» юборди

21.07.2021, 14:37

Бухоро вилояти ИИБнинг хабар беришича, “Асакабанк” АЖ Бухоро вилояти филиали мансабдори “Осиё тараққиёт банки” маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини...
Энди банкдан қарз олувчи истаган суғурта компаниясини танлаши мумкин

25.11.2019, 12:20

 Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.Киритилган...
Банклар амалга оширадиган операциялар рўйхати кўпайди

06.11.2019, 10:21

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди.Қонунга мувофиқ, банклар амалга оширадиган операциялар рўйхати бир қатор янги банк операциялари билан тўлдирилди.Хусусан, қимматбаҳо...
​Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида 3 йил ишлаган ходимларга ипотека кредитининг бошланғич тўлови тўлаб берилади

06.07.2017, 09:55

Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини тубдан ислоҳ этиш мақсадида ҳамда...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси